Юртбошимиз томонидан олиб борилаётган сиёсатнинг асосий мазмун моҳияти ёш авлодни ватанга меҳр туйғусида тарбиялашдан иборат. Айнан оилада тинчлик ва хотиржамлик ҳукмрон бўлса, шу оилада улғайган бола ватанга садоқат руҳида тарбия топади. Мажбурий ижро бюросининг асосий вазифаси турли ундирувлар ижросини таъминлаш бўлсада, бироқ, оилалар тинчлигини таъминлаш билвосита вазифасига айланган. Бу борада МИБ Нишон туман бўлими томонидан бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

    Жорий йилнинг январь-февраль ойларида 74 та ижро иши бўйича қарздорлардан ундирувчилар фойдасига  жами 189 млн сўм алимент пуллари ундириб берилди. Шу даврда жами 25 та алимент қарздорлиги сабабли низоли бўлган оилалар тарғибот ва тушунтиришлар натижасида яраштирилиб оилавий муҳитни барқарорлаштиришга эришилди. Ушбу амалиёт тумандаги МФЙ ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан ҳам қуллаб қувватланмоқда.

    Жумладан, МИБ Нишон туман бўлими томонидан биргина жорий йилнинг 7 февраль куни бўлиб ўтган тарғибот ва тушунтиришлар   натижасида 5та оила яраштирилиб, уларга МИБ ходимлари томонидан эсталик совғалари топширилди. Бундан ташқари МИБ ходимлари ярашиб, тинч- тотув яшаб келаётган оилалар ҳолидан хабар олиб уларга ҳам совғалар улашдилар. 

    Келгусида, ҳарбир алимент ундириш билан боғлиқ ижро ишлари бўйича шу каби амалиётни такомиллаштириш, ҳамкорликни кенгайтириш ва алимент тўловини ундириш билан чегараланиб қолмасдан, оилаларни яраштириш чораларини кўриш ижобий натижа беришига шубҳа  йўқ.


Маъмур Сафаров МИВ Нишон туман бўлими бошлиғи ўринбосари

03-03-2019 |
Фото галерея