Хабарингиз бор, жорий йилнинг 19 март куни ўтказилган йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни кенг тафаккурли, билимли ва баркамол қилиб тарбиялаш, маънавиятини юксалтириш, аҳоли ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича долзарб вазифалар белгиланди.

Шунга мувофиқ, таълим муассасаларида китоб фондини бойитишга кўмаклашиш мақсадида Мажбурий ижро бюроси органларининг барча ходимлари ўзлари таҳсил олган мактабларга бадиий адабиётлар тақдим қилишмоқда.

Дастлаб бошқармада мактаб ўқувчилари ўқиши тавсия этиладиган китоблар рўйхати шакллантирилиб, 27 март куни бюронинг Китоб, Нишон туманлари ва Шаҳрисабз шаҳар бўлимлари томонидан умумий ҳисобда 1000 дан ортиқ китоб умумтаълим мактабларига тақдим қилинди.

Акция туманлар бўйлаб давом этмоқда.

Н.ХЎЖАЕВ

qashqadaryogz.uz маълумотлари асосида

04-04-2019 |
Фото галерея