Бу дунёда турфа инсонлар, турфа тақдирлар бор. Бир умрга бахтли яшашни ният қилиб турмуш қурган жуфтлик ажрашиб кетади. Бунга сабаблар турлича, аммо оилада эркак киши, эркаклик, оталик масъулиятини унутмаслиги лозим.

    Фуқаро Ҳасан Рашидов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) афсуски ана шундай ўз масъулиятини унутган оталардан бири. Фуқарога 09.02.2017 йилда Шаҳрисабз туманлараро судининг даъвогар Жўраева Салима фойдасига алимент пуллари ундириш белгиланган бўлсада, ота турли хил бахоналар билан алимент тўлашдан бўйин товлаб келган ва шу кунга қадар бирор маротаба ҳам алимент пулини тўламаган.

    2019 йилнинг 8 февраль куни фуқарога тегишли “DАMAS”автомобили Бюронинг Шаҳрисабз туман бўлими ходимлари томонидан хатланди. Шундан сўнг фуқаро 9 февраль куни алиментдан бўлган жами                         8 млн 752 минг 892 сўм қарзини, шунингдек, Шаҳрисабз туман ИИБ ЙҲХБ нинг маъмурий қарорига асосан белгиланган жарималарни тўлиқ тўлаб берди.

    Шундан сўнг машина ўз эгасига қайтарилди.

Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармаси

03-03-2019 |
Фото галерея