Қурбон ҳайити кунлари Аллоҳнинг кўплаб хайру эҳсони ёғилади, ўзаро ҳамжиҳатлик, дўстлик ва меҳр-оқибат ришталари мустаҳкамланади, ҳамма баробар хурсанд бўлади.
Қашқадарё вилоятининг Косон туманида Қурбон ҳайити арафасида тадбирлар бошлаб юборилди.
Туманда жойлашган "Чироқчи" маҳалласи дастлаб ҳомийлар ёрдамида кам таъминланган, боқувчисини йўқотганларнинг ҳолидан хабар олиб, уларга 50 кгдан ун ва 200 минг сўм пул тарқатган бўлса, савобли ишларни "Юксалиш" маҳалласи ҳам давом эттирди.
Шунингдек, тумандаги қабристон ва зиёратгоҳларда ҳам кенг кўламли ҳашар ташкил этилди. Ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Бу ишларда кўнгилли фуқаролар ҳам ўз ҳиссасини қўшди.
10-08-2019 |
Янгиликлар
16-03-2023
Xotin-qizlar bandligi taʼminlanmoqda06-03-2023
Rasmiy bayonot06-03-2023
Rasmiy xabarФото галерея