Бугун, 26 март куни Қашқадарё вилоят ҳокими Зафар Рўзиевнинг навбатдаги халқ билан мулоқоти сайёр қабул шаклида Китоб туманида ўтказилмоқда.

Фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш бугуннинг долзарб вазифаларидан бирига айланган. Ушбу жараён ҳар бир давлат ташкилотига қўшимча масъулият юклайди, ҳар бир раҳбарни халқ дарди билан яшаш, муаммоларга ечим излашга ундайди.

Қашқадарё вилоятида  аҳолини қийнаётган муаммоларни жойида аниқлаш ва уларга мақбул ечим топиш, шунингдек, ҳудудларда жисмоний ва юридик шахсларнинг сайёр қабул қилиш ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш мақсадида фуқаро ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида вилоятдаги шаҳар ва туманларда вилоят ҳокими раҳбарлигида  сайёр қабуллар ўтказилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Китоб тумани  марказий истироҳат боғида  ўтказилаётган сайёр қабулда барча мутасадди ташкилот раҳбарлари  қатнашмоқда.

Қарийиб 2000га яқин китоблик фуқаролар иштирок этаётган сайёр қабулда  ҳар бир мурожаатчининг арзи-ҳоли диққат билан тингланиб, уларнинг эътирозига сабаб бўлган ҳолатларни ҳокимлик, масалага дахлдор бошқарма, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирокида чуқур таҳлил қилган ҳолда бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Аксарият мурожаатларда келтирилган қонун бузилиши ҳолатлари ва бошқа ижтимоий-иқтисодий муаммолар жойида ҳал этилмоқда.

 

26-03-2019 |
Фото галерея