Вилоят ҳокими янги умумтаълим мактабларининг 2019-2020 ўқув йили бошланишига бағишланган байрам тадбирларида иштирок этади ва болажонларга ўзининг ҳаёт йўли ҳамда тавсиялари билан ўртоқлашади.
Шунингдек, вилоятдаги ташкилот раҳбарлари, зиёлилар, санъат ва маданият аҳли, туман ҳамда шаҳар ҳокими ва ўринбосарлари ҳам ўзлари таълим олган мактабларда меҳмон бўлишади.
Бу каби учрашувлар Юртбошимиз таъкидлаганларидек, “Уларнинг ҳаёт йўли, халқ ўртасидаги обрў-эътибори болажонлар учун ибрат бўлади ҳамда ўз олдига буюк мақсадлар қўйиб билим олишга даъват этади”, деган умиддамиз.
Аҳрор СОДИҚОВ, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.
27-08-2019 |
Янгиликлар
16-03-2023
Xotin-qizlar bandligi taʼminlanmoqda06-03-2023
Rasmiy bayonot06-03-2023
Rasmiy xabarФото галерея