Қашқадарё вилояти ҳудудий газ таъминоти филиалида  давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида қатнашган шу соҳа раҳбарлари, ходимлар ва мутахасcислар томононидан фуқаролар, истеъмолчилар билан қандай мулоқотда бўлиш, мулоқот маданияти-фаолиятнинг асосий жиҳати эканлиги  мисоллар орқали тушунтириб берилди.

Тадбирда Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Лола Саодатова, вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Бекзод Маматқулов ҳамда Қарши давлат университети доценти Шароф Эрматовлар иштирок этиб,  тинчлик ва осуда ҳаёт қадри, ушбу неъматларни асраш, ахборот ҳуружи, ходимларнинг  масъулияти ҳақида сўз юритишди.

Республика  Маънавият ва Маърифат маркази Қашқадарё вилоят бўлими раҳбари Лола Соадатова тадбирда интернетда сохта аккаунтлар очиб, мансабдор шахсларни обрўсизлантиришга ҳаракат қилаётганлар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтди.

Шунингдек, тадбирда айрим раҳбарларда бошқарув маданиятига етарли эътибор қаратилмаётганлиги, фуқаролар билан мулоқотда йўл қўйилаётган камчиликлар танқид остига олинди. Давра суҳбати иштирокчиларининг таклиф-мулоҳазлари тингланиб, саволларга жавоб қайтарилди.

Тадбир савол-жавоблар, баҳс-мунозараларга бой бўлди.

                                                               Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

                                                               Суратларни Мурод Комилов олган.

15-08-2019 |
Фото галерея