Жорий йилнинг 25-26 август кунлари Яккабоғ туманида жойлашган 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида спортнинг футбол тури бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди. Унда 2004-2006 йилларда туғилган ўсмирлар иштирок этди.

Мусобақанинг тантанали тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими Зафар Рузиев сўзга чиқиб, юртимизда жисмоний тарбия ва спортга берилаётган эътибор натижасида ёшларимизнинг халқаро спорт майдонларида муваффақиятларга эришаётгани, юқори натижаларни қўлга киритаётганликлари хусусида гапирди.

Бу каби мусобақалар келгусида республика ва халқаро беллашувлар олдидан ушбу муҳим тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Мусобақа натижаларига кўра, Муборак тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда Яккабоғ туман 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби футбол жамоалари фахрли учинчи ўринни, Китоб тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби футбол жамоаси 2-ўринни эгаллаган бўлса, Яккабоғ тумани 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби футбол жамоаси мусобақанинг мусобақа ғолибига айланди ва вилоят ҳокими кубогини қўлга киритишди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари вилоят ҳокимининг кубок, диплом, медаллари ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

27-08-2019 |
Фото галерея