26 март куни Қашқадарё вилоят ҳокими Зафар Рўзиевнинг навбатдаги халқ билан мулоқоти сайёр қабул шаклида Китоб туманида ўтказилди.

Халқ орасига кириш, аҳоли билан яқиндан мулоқот ўрнатиш ҳамда уларнинг дардини эшитиб, оғирини енгил қилишга кўмаклашиш бугунги кун раҳбар ходимлари, мутасадди идораларнинг энг долзарб вазифаларидан бирига айланган.

Эътиборли томони, аксарият аҳоли вакиллари томонидан нафақат ўзи ёки оиласига тегишли, балки маҳалла, туман ижтимоий ҳаёти билан боғлиқ муаммолар ўртага ташланди.

Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 2019 йил 8 январдаги тегишли қарори ҳамда 2019 йил 17 январдаги "Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ижроси юзасидан ўтказилган сайёр қабулда аксарият муаммолар жойида ҳал этилган бўлса, қолганлари бўйича "йўл хариталари"  белгиланиб, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Қарийиб 2000га яқин китоблик фуқаролар ва мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этган сайёр қабулда  ҳар бир мурожаатчининг арзи-ҳоли диққат билан тингланиб, уларнинг эътирозига сабаб бўлган ҳолатларни ҳокимлик, масалага дахлдор бошқарма, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирокида чуқур таҳлил қилган ҳолда бартараф этиш чоралари кўрилди. Аксарият мурожаатларда келтирилган қонун бузилиши ҳолатлари ва бошқа ижтимоий-иқтисодий муаммолар жойида ҳал этилди.

Суратларни Муродилло Комилов олган.

29-03-2019 |
Фото галерея