Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ёш авлод жисмонан соғлом,маънан етук, ҳар томонлама баркамол бўлиб ривожланиши учун маьнавиятни юксалтириш бугунги куннинг энг устувор вазифаларидан биридир. Ёшларнинг, айниқса, улғайиб келаётган болажонларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус ишлаб чиқилди.

Юқорида келтирилган фикрларнинг амалий ифодаси сифатида яқинда Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси тасарруфидаги  “Юлдузча” мактабгача таьлим муассасасида “5 ташаббус - 5 имконият” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП билан хамкорликда ташкил этилган кўргазмали тадбирда вилоят ИИБ, Хотин-қизлар қумитаси шаҳар кенгаши ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда тарбиячилар томонидан болажонлар иштирокида саҳналаштирилган кўргазмали чиқишлар ва эртак қахрамонлари, шеърлар, қўшиқлар, спорт мусобақалари намойиш этилди.Болажонларнинг шўх-шодон куй-қўшиқлари тадбирга ўзгача файз бағишлади.

Табдир якунида боғча маъмуриятига вилоят ИИБ томонидан икки дона замонавий компюьтер жамланмаси ҳамда болажонларга ҳар хил эртак китоблар ва  эсдалик совғалари топширилди.

                                                             Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

02-08-2019 |
Фото галерея