Вилоят ҳокимлиги ва вилоят Халқ қабулхонаси ҳамкорлигидаги навбатдаги сайёр қабул Нишон туманида бўлиб ўтди.

Маълумки, бугун мамлакатимизда аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтириш, айниқса, чекка ва олис ҳудудларда яшаётган фуқаролар ҳолидан хабар олиш, муаммоларини жойида ҳал этиш, одамларда адолатга, давлатга ишончни мустаҳкамлаш ва уларни ҳаётдан рози қилиш давлат идоралари, раҳбарлар олдидаги энг устувор вазифага айланди. Шунга мувофиқ, ташкил этилаётган сайёр қабулларда одамларни қийнаб келаётган кўплаб муаммолар тингланиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Нишон тумани аҳолиси ҳокимият ва бошқарув органлари вакилларидан асосан уй-жой, ер, ички йўлларни таъмирлаш, бандлик, тадбиркорлик, кредит олиш каби масалаларда ёрдам сўради. Шу билан бир қаторда, шахсий ва умум манфаатига хизмат қиладиган қатор мурожаатлар ҳам тингланди.

Сайёр қабул давомида 77 мурожаат қабул қилиниб, 34 таси жойида ҳал қилиниб, 8 таси бўйича тегишли тушунтириш берилди, 35 та масала ўрганиш ва ижрога йўналтирилиб, кўриб чиқилиши назоратга олинди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида 8 нафар фуқаро кадастр ҳужжатлари, 7 киши фуқаролик паспортларига эга бўлди. 5 нафар  ногиронлиги бўлган фуқароларга ногиронлик аравачаси, таянч воситалари ҳамда бир қанча кишиларга даволаниш учун йўлланмалар тақдим этилди.

Сайёр қабулда айрим қишлоқларида трансформатор ўрнатиб бериш, поликлиника  фаолиятини йўлга қўйиш, мактабгача таълим муассасаси қуриш, мактабларни таъмирлаш каби умум манфааатига хизмат қиладиган таклифлар билан бир қаторда ўзаро келиша олмаган қайнона - келин жанжали ёхуд уй-жойини таъмирлаб бериш, хуллас, фуқаронинг ўзи озгина ҳаракат қилса, ечими топиладиган масалалар бўйича ҳам мурожаатлар қабул қилинди.

Бундай сайёр қабуллар жойларда давом этмоқда.

Суратларни Мурод  Комилов олган.

Вилоят ҳокимлиги  ахборот хизмати.

28-07-2019 |
Фото галерея