Жорий йилнинг 6-7 декабрь кунлари вилояти ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вилоят бошқармаси ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида воҳамиз ёшлари учун "Ideaton" кўрик-танлови ўтказилади.
 
Танловда қуйидаги йўналишлар бўйича 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этишлари мумкин:
 
- сунъий идрок;
- тиббиёт;
- энергетика;
- аграр (қишлоқ хўжалиги);
- қурилиш;
- таълим;
- ижтимоий ҳимоя;
- аҳоли бандлиги;
- туризм;
- Fin Tech.
 
Манзил: Қарши шаҳри, "IT Techno Park". (Давлат хизматлари биноси ёнида)
 
Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 30 ноябрь соат 23:59 гача.
 
Танловда ўз лойиҳаларингиз билан иштирок этиш учун рўйхатдан ўтинг: https://forms.gle/KnB6nRmErJqiSeai8
Фото галерея