Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш лойиҳаси ва Осиё инфратузилма инвестициялари банки (ОИИБ) ўртасидаги қўшимча молиялаштириш тўғрисидаги битимга мувофиқ Қашқадарё вилоятининг ўрта шаҳарлари лойиҳани амалга ошириш учун танланган (шаҳарлар рўйхати шаҳарларнинг салоҳиятини баҳолаш пайтида аниқланади).

Шу муносабат билан, лойиҳа ҳақида маълумотни ошкор қилиш ва жамоатчилик билан фикр алмашиниш учун қуйидаги ҳужжатлар рус тилида нашр этилади: Aтроф-муҳит ва ижтимоий бошқарув асослари (АМИБА) ва Аҳолини кўчириш сиёсати асослари (АКСА).

Ҳужжатларни кўриб чиқиш учун: Ҳужжатларни юклаб олиш

Aгар сизда ҳужжатларга бирон бир таклиф ва қўшимчалар бўлса, уларни электрон почта ёки телефон орқали ижтимоий чоралар бўйича мутахассисга юборишингиз мумкин.

Манзил: sociology8914@gmail.com;

Телефон: +998 71 252-42-20

Фото галерея