Сиз тадбиркорлик фаолиятингизда муаммо, бюкратик тўсиқларга дуч келяпсизми ёки Сизда тадбиркорлик соҳасида инновацион ғоя борми? 
 
Унда вилоят ҳокимлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан ташкил этилган “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш вилоят Штаби”га мурожаат қилинг.
 
Ҳар бир мурожаат вилоят Штаби томонидан соҳалар кесимида таҳлил қилинади, вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан мунтазам равишда офлайн ва онлайн тарзда Қарши шаҳридаги корхоналарни соғломлаштириш клиникасида ҳар ҳафтада ўтказиладиган қабулларда Сизнинг иштирокингизда муҳокама қилиб борилади.
 
Ҳафтани душанба - жума кунлари соат 09.00 дан - 18.00 гача вилоят ШТАБининг (75) 221-15-07, (75) 221-08-01, (75) 221-10-10  телефон рақамлари ёки telegram ижтимоий тармоғи орқали (манзил - @qvh_murojaat_bot) бевосита мурожаатингизни қолдиришингиз мумкин.
 
Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар!!!
Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари доимо Сизга кўмакдош ва елкадош эканлигини унутманг!
Фото галерея