Вилоят ҳокими Муротжон Азимовни ТАТУ Қарши филиали талаба-ёшлари билан учрашувида билдирилган таклифлардан келиб чиқиб, жорий йилнинг 23-май куни воҳамизда илк бор “Дастурий маҳсулотлар ярмаркаси” ўтказилади.

Ярмаркада олий ўқув юртлари талабалари ва профессионал дастурчилар ўз дастурий маҳсулотлари билан иштирок этишлари мумкин. Тадбирда тайёр дастурий маҳсулотлар ва стартап лойиҳаларнинг тақдимоти ўтказилади ва тадбиркорларга ҳамкорликда ишлаш таклифлари берилади.

Ярмаркада иштирок этиш бепул.

Ярмарка ташкилотчилари: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вилоят бошқармаси, Вилоят IT Park ва Вилоят Савдо-саноат палатаси.

Манзил: Қарши шаҳри "Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси".

Маълумот учун: 97-310-12-23, 97-279-99-02.

Фото галерея