Туризм ва маданий мерос вазирлиги "Миллий ПР маркази" билан ҳамкорликда жорий йилнинг 30 ноябрь – 2 декабрь кунлари 27-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси ўтказилади.
 
Унда, конференциялар, Б2Б учрашувлари, давра суҳбатлари, туризм хизматлари ва ҳунармандчилик кўргазмалари, ҳудудлар туризм салоҳияти тақдимотлари, гастрономик ва бошқа кўплаб тадбирлар ўтказилади.
 
Тошкент халқаро туризм ярмаркаси – “Ипак йўлидаги туризм” (ТИТФ) Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё минтақаси туризм саноатидаги энг ёрқин ва йирик тадбирдир.
 
Ярмарка 1995 йилдан буён БМТ Жаҳон туризм ташкилотининг расмий кўмагида ўтказиб келинади ва ҳар йили бутун дунёдан туризм бизнеси мутахассислари ташриф буюради.
 
Дастур: http://titf.uz/uz/umumiy-malumotlar/dastur/ 
Ярмаркада қатнашувчилар учун: http://titf.uz/uz/umumiy-malumotlar/ishtirok/
Ташриф буюрувчилар учун: https://titf.uz/registratsiya-kak-gost/
Фото галерея