Ҳурматли, вилоят, туман (шаҳар)да фаолият олиб бораётган идора ва ташкилот раҳбарлари ва фуқаролар, "Гендер тенглик фаоли" миллий танловининг туман (шаҳар) босқичида иштирок этиш учун ҳужжатлар қабули бошланди. 
 
Эслатиб ўтамиз, танловда иштирокчилар қуйидаги номинациялар орқали баҳолаб борилади:

"Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол туман (шаҳар) давлат органи" номинацияси; 
"Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол худудий давлат органи" номинацияси; 
"Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол республика даражасидаги давлат органи" номинацияси; 
"Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол туман хокимлиги" номинацияси;
"Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол худудий хокимлик" номинацияси; 
"Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ННТ" номинацияси; 
"Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол тадбиркорлик субъэкти" номинацияси.
 
Ҳужжатлар 2022 йилнинг 15 сентябрига қадар вилоят Оила ва хотин қизлар бошқармасининг  туман (шаҳар) бўлимлари орқали қабул қилинади.
Фото галерея