Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Тадбиркорликни ривожлантириш офиси” МЧЖ  Деҳқонобод туманида писта ва каврак плантацияларини ташкил этиш учун ер майдонларини узоқ муддатли ижарага бериш юзасидан “E-AUKSION” электрон савдо платформаси орқали танлов эълон қилинганлигини маълум қилади.

Танловда писта ва каврак плантациялари яратиш истагида бўлган барча жисмоний ва юридик шахслар (инвесторлар) иштирок этишлари мумкин.

Танлов ғолибларига сув тармоқларини қуриш ва писта кўчатларини сотиб олиш учун кредит ва субсидия маблағлари ажратилади.

Танлов маълумотлари:

  1. Жами ер майдони – 827,43 гектар;
  2. Лотлар майдони – 10 гектардан 21 гектаргача;
  3. Лотлар сони – 64 та;
  4. Ижара муддати – 45 йил;
  5. Ариза қабул қилиниши охирги муддати - 18.04.2022, соат 09:00;
  6. Танлов ўтказилиш вақти - 18.04.2022, соат 10:00.

“Тадбиркорликни ривожлантириш офиси” МЧЖ барча қизиқувчи жисмоний ва юридик шахсларни танловда фаол иштирок этишга таклиф этади.  

Аризалар  “E-AUKSION” электрон савдо платформаси орқали электрон тарзда қабул қилинади.

Қўшимча маълумотлар учун Деҳқонобод тумани Давлат солиқ инспекцияси биносининг 7-хонасига ёки +99893 421-88-81 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Фото галерея