2022 йилда хизматлар соҳасини ривожлантириш учун Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида молиялаштириладиган оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтов лагерлари мажмуаси, автокемпинглар, экоуйлар мажмуаси, контейнер шаҳарчалар ҳамда чодирли лагерлар ташкил этиш ва уларни таъмирлаш лойиҳаларини молиялаштириш учун вилоятга 40 миллиард сўм ажратилган.
 
Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ, оилавий меҳмон уйлари учун 50 млн сўмгача, хостеллар учун 1 млрд сўмгача, ўтов лагерлари мажмуаси учун 300 млн сўмгача, автокемпинглар учун 3 млрд. сўмгача, контейнер шаҳарчалар учун 600 млн сўмгача, чодирли лагерлар учун 60 млн сўмгача ташкил этиш ва таъмирлаш лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилган бўлиб, тижорат банклари томонидан бу лойиҳаларни амалга ошириш учун 5 йилгача муддатга 14 фоиз ставкада кредитлар берилади.
 
Бундан ташқари, давлат раҳбарининг яна бир қарорига асосан, туризмни ривожлантириш лойиҳаларига йиллик 14 фоиз ставкада 5 йилгача муддатда кредитлар ажратилиб, унда кредит миқдори тадбиркорлик субъектининг фаолиятига боғлиқ ҳолда, энг кўп миқдори 5 миллиард сўмгача берилади.
 
Имкониятни қўлдан бой берманг. Туризм соҳасида тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган ташаббускорлар вилоят Туризм ва маданий мерос бош бошқармасига мурожаат қилишлари мумкин. Барча ҳужжатли ишлар ва саволларингизга жавоб олишингиз мумкин.
 
Алоқа рақамлари: +99875 221 39 31
 
Фото галерея