Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат бўлиш билан бирга ўзи фаолият кўрсатаётган ташкилот нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳа эгалари бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, муносиб тақдирлаш ҳамда бу борадаги илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида “Йил аёли” республика кўрик-танловининг (шаҳар), туман босқичлари октябр, вилоят босқичи ноябр ойида ўтказилади.
 
Бунда, иштирокчилар қуйидаги номинациялар бўйича рағбатлантирилади:
 
“Йилнинг энг ватанпарвар аёли” номинацияси;
“Йилнинг энг фаол олима аёли” номинацияси;
“Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли” номинацияси; 
“Йилнинг энг яхши ижодкор аёли” номинацияси; 
“Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли” номинацияси;
“Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси” номинацияси;
“Йилнинг энг яхши уй бекаси” номинацияси; 
“Йилнинг энг жонкуяр устози” номинацияси;
“Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси” номинацияси; 
“Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори” номинацияси; 
“Йилнинг энг яхши ИТ-дастурчи аёли” номинацияси
 
ЭСЛАТМА
Ҳужжатлар 2022 йилнинг 1 октябрига қадар вилоят Оила ва хотин қизлар бошқармасининг  туман (шаҳар) бўлимлари орқали қабул қилинади.
Фото галерея