Вилоятдаги Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларни ўрганиш ва уларнинг муаммоли масалаларини бартараф этиш мақсадида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ҳамда вилоятдаги соҳа раҳбарлари иштирокида очиқ сайёр қабул ўтказилади.
 
Шу муносабат билан, сизда мазкур соҳа хизматларидан фойдаланишда муаммолар ва ўзингизни қизиқтирган саволлар бўлса сайёр қабулга ташриф буюришингиз мумкин.
 
Қабул жараёнлари жорий йилнинг 17 апрель куни соат 11:00 да Қарши шаҳрида жойлашган "Karshi IT-Technopark" биносида бошланади.
 
Батафсил маълумот учун телефон: (75) 221-80-00
Фото галерея