Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12-13 ноябр кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари асосида Қашқадарё вилоятидаги 2 685 390 гектар (94%) ер майдонларини аниқ ҳисобини юритиш ва давлат рўйхатидан ўтказилиши белгиланган эди.

Шу муносабат билан Қашқадарё вилоятидаги барча қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилари ва кўчмас мулк объектларида ялпи хатлов ишларини ташкил этилиб, давлат рўйхатидан ўтказиш, миллий геоахборот тизими (Геопортал )га киритиш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ҳурматли Қашқадарёликлар!

Фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари!

Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси сизнинг фойдаланишингизда бўлган фермер, деҳқон хўжалаги ер майдонларининг аниқ контур чегараларини белгилаб олиш, ҳисобини тўғри юритиш, солиқ солишда тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида сизлардан иҳтиёрингизда бўлган ер участкаларига бўлган хужжатлар (фермер хўжаликлари) ва паспорт, СТИР ҳақидаги (деҳқон/томорқа хўжаликлари) маълумотлар тўғрисида хабар беришингизни сўрайди.

Маълумотларни қуйидаги   телеграм ( @qashkadastrbot ) манзилимизга юборишингиз мумкин

Эслатиб ўтамиз, ҳисоби тўғри юритилмаган, маълумотлари тўлиқлиги таъминланмаган ва давлат рўйхатидан ўтказилмаган ер участкалари туман захира фондига қайтарилиши мумкин.

Сиз маълумотларни тўғри ва тўлиқ тақдим этиш орқали ўзингиз ва ўзгалар вақтини тежаган ҳамда вилоятда ўтказилаётган ер хатловида фаол иштирок этган бўласиз.

Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси маълумотларни тақдим этишингизда сарсонгарчиликни олдини олиш мақсадида вилоятнинг ҳар бир туманида  ишчи гуруҳ штабларини ташкил этди.

 

Ташкил этилган ишчи гуруҳ штабларига тўғридан-тўғри алоқага чиқишингиз ва сўралаётган  маълумотларни тақдим этишингиз учун туманлар кесимида ишлаб турган қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз.

Яккабоғ туман штаби (75) 582-20-57

Қамаши туман штаби (90) 729-55-58

Шаҳрисабз шаҳар штаби (91) 225-59-12

Муборак тумани штаби  (99) 478-94-96

Чироқчи тумани штаби (90) 441-61-71

Касби тумани штаби (91) 793-77-55

Шаҳрисабз тумани штаби (91) 466-71-42

Китоб тумани штаби (97) 384-58-85

Миришкор тумани штаби (99) 691-11-14

Ғузор тумани штаби (99) 665- 11-77

Қарши шаҳар штаби (97) 750-34-02

Деҳқонобод тумани штаби (93) 071-31-11

Қарши тумани штаби (90) 517-15-34

Косон тумани штаби (99) 383- 52-62

Нишон тумани штаби (90) 999-46-62

Ҳурматли Қашқадарёликлар!

Фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари ❗️

Имкониятни қўлдан бой берманг! фойдаланишингизда бўлган ер майдонларингизни қонуний расмийлаштириб олинг!

Ер-умуммиллий бойлигимиз ва ундан самарали ва оқилона фойдаланиш ҳар биримизнинг асосий бурчимиз эканлигини унутманг !

Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси

Фото галерея