1. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Фахрий ёрлиғи билан вилоят халқи фаровонлигини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси, мамлакат миқёсида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишдаги самарали меҳнати учун тақдирланади.

"Фахрий ёрлиқ" билан Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

"Фахрий ёрлиқ" билан фуқаролар билан бир қаторда айрим ҳолларда корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, ижодий жамоалар ва ҳарбий бўлинмалар ҳам тақдирланиши мумкин.

2. "Фаҳрий ёрлиқ" билан тақдирлаш тегишли корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва ҳарбий бўлинмаларнинг раҳбари ёки ўринбосарларининг тавсиялари асосида амалга оширилади.

3. "Фахрий ёрлиқ" билан тақдирланган шахсга белгиланган намунадаги тегишли ҳужжат топширилади.

4. "Фахрий ёрлиқ" билан тақдирланган шахсларга рағбатлантирувчи пул мукофоти ёки эсдалик совғалари ҳам берилиши мумкин.

5. "Фахрий ёрлиқ"ни тайёрлаш харажатлари маҳаллий бюджет даромадларининг харажатлардан орттирилган қисмидан ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

6. "Фахрий ёрлиқ" билан вафотидан кейин тақдирланган тақдирда, вилоят ҳокимлигининг Фахрий ёрлиғи ва ҳокимлик томонидан мустақил равишда белгиланадиган рағбатлантирувчи пул мукофоти ёки эсдалик совғаси тақдирланганларнинг оиласига топширилади.

7. Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг Фахрий ёрлиғи иловадаги шаклда юритиладиган алоҳида дафтарда қайд этиб борилади.

8. Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг Фахрий ёрлиғи хисоби вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи бош мутахассиси томонидан юритилади.

9. Ушбу Низомга Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарори билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

        

Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг Фахрий ёрлиғи

ТАВСИФИ

 

Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг Фахрий ёрлиғи белгиланган намунадаги Фахрий ёрлиқнинг жилдга солинган бланкасидан иборат.

Жилд яшил рангли материалдан тайёрланган, қаттиқ ҳажмдор муқовали. Жилднинг қалинлиги 6 миллиметрли, бичими 220,0 х 350 миллиметр.

Жилднинг юқоридан пастга қараб 45 миллиметр масофада, марказда, диаметри 55 миллиметрли Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби жойлашган.

Жилд ичининг  ўнг томонида яшил материалдан 10 милиметрли лента тортилган.

Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг Фахрий ёрлиғи бланкаси 250 г/кв. м. қалинликдаги жилосиз силлиқ қоғоздан тайёрланади. Бланка бичими 280 х 420 миллиметр, букилганда эса 280 х 210 миллиметр. Фон жозибадор очсарғиш.

Қўш саҳифанинг ич тарафи чеккаси оч сариқ рангда безак элементлари билан безатилган.

Қўш саҳифанинг ички чап тарафида, марказда, юқоридан пастга қараб 22 миллиметр масофада диаметри 100 миллиметрли, рангли, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи бир хилда ҳилпираб турган тарзда акс эттирилган.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғидан 45 миллиметр масофада, икки сатрда «Yangi O'zbekistonda erkin va farovon yashaylik! Shavkat Mirziyoev» («Arial», 24 шрифт) сўзлари ёзилган.

Қўш саҳифанинг ички ўнг тарафида, марказда, юқоридан пастга 22 миллиметр масофада диаметри 50 миллиметрли, рангли, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби акс эттирилган.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербидан 10 миллиметр масофада, уч сатрда «Qashqadaryo viloyati hokimligi» («Arial», 24 шрифт) сўзлари ёзилган.

Viloyat xalqi  farovonligini oshirishga qo'shgan munosib hissasi, mamlakat miqyosida amalga oshirilayotgan keng ko'lamli islohotlarni amalga oshirishdagi samarali mehnati uchun» («Arial», 20 шрифт) сўзлари ёзилган.

Матннинг пастки сатридан 20 миллиметр масофада, мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 18 миллиметрли иккита чизиқ тортилган.

Чизиқдан 35 миллиметр масофада икки сатрда, биринчи сатрда «FAXRIY YORLIQ» (бош ҳарфларда, «Arial», 50 шрифт), иккинчи сатрда «bilan taqdirlanadi» (кичик ҳарфларда, «Arial», 20 шрифт) сўзлари ёзилган.

Саҳифанинг пастки чеккасидан 45 миллиметр масофада, чап томонда «Viloyat hokimi» («Arial», 20 шрифт) матни бир сатрда жойлашган, ўнг томонда, симметрик тарзда вилоят ҳокимининг исми биринчи ҳарфи ва фамилияси жойлашган (катта ҳарфларда, «Arial», 20 шрифт).

Саҳифанинг пастки чеккасидан 25 миллиметр масофада тақдирлаш  санасини ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Фахрий ёрлиғининг тартиб рақамини қайд этиш учун иккита чизиқлар тортилган.

Фото галерея