Янгиликлар
Президент Олий ҳарбий авиация билим юртини бориб кўрди
25
02

Президент Олий ҳарбий авиация билим юртини бориб кўрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Олий ҳарбий авиация билим юрти фаолияти билан танишди. Маълумки, бу таълим муассасаси 1994 йилда Жиззахда ташкил этилган. Лекин у ерда бўлажак учувчилар амалиёт ўташи учун шароит етарли эмасди. Давлатимиз раҳбари 2018 йилда Қарши туманидаги Хонобод ҳарбий аэродромида бўлганида ҳарбий учувчилар тайёрлашда ушбу аэродром имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар билдирганди. Шу асосида, олий ҳарбий авиация билим юрти 2019 йилда Қарши шаҳрига кўчирилди. Ўқув ва машғулот бинолари...

  • Ижтимоий
  • 1216
  • 25.02.2023
Батафсил
Президент бандлик масаласининг маҳалладаги ижросини кўрди
25
02

Президент бандлик масаласининг маҳалладаги ижросини кўрди

Давлатимиз раҳбари Қарши туманидаги Янги Батош маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишди. Бу ерда 4 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Ҳудуд ободонлаштирилиб, тадбиркорлик ривожланмоқда. Тўқимачилик корхонаси, дорихона, минибанк, озиқ-овқат дўконлари ва хизмат кўрсатиш устахоналари аҳоли хизматида. Маҳаллада Касаначилик маркази ташкил этилмоқда. Президент унда яратилаётган шароитларни кўздан кечирди. Бу ерда тикувчилик, чармдўзлик, гиламчилик маҳсулотлари тайёрланиши билан бирга касаначиларга иш ҳам ўргатилади. Ҳоким ёрдамчиси ҳамда хотин-қизлар фаоли томонидан ишсиз фуқаролар аниқланиб,...

  • Ижтимоий
  • 1091
  • 25.02.2023
Батафсил
Шавкат Мирзиёев: Ҳар бир ислоҳотда ўқитувчилар кўз олдимда бўлади
25
02

Шавкат Мирзиёев: Ҳар бир ислоҳотда ўқитувчилар кўз олдимда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди. Давлатимизнинг ижтимоий сиёсати ҳар бир маҳаллага кириб бориш ва аҳоли талабини манзилли ҳал этишга қаратилган. Қарши туманидаги Янги Батош маҳалласида ҳам инфратузилма изчил ривожлантирилмоқда. 2021 йилда ташкил топган маҳалла бўлгани боис бу ерда мактаб йўқ эди. 500 дан ортиқ ўғил-қиз 10 километр масофадаги мактабга қатнарди. Яқинда бу ерда янги мактаб қуриб битказилди. Президентимиз маҳаллага ташрифи чоғида уни кириб кўрди. Мактаб 660 ўринли. Ўттиздан ортиқ синфхоналар, кутубхона, фаоллар зали, ошхона, STEM лабораторияси, компь...

  • Ижтимоий
  • 899
  • 25.02.2023
Батафсил
Ғузордаги филиал энди алоҳида мактаб бўлади ва компьютерлар билан таъминланади
22
02

Ғузордаги филиал энди алоҳида мактаб бўлади ва компьютерлар билан таъминланади

Мактабгача ва мактаб таълими вазири чекка туманлардаги мактаб филиалларининг шароити билан танишишни бошлади. Хусусан, вазир Ҳилола Умарова бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги таълим масканларида бўлди. Дастлаб вазир туманнинг «Яккадарахт» маҳалласида жойлашган 12-сонли мактабнинг филиалида бўлиб, ўқувчи ёшлар билан мулоқот қилди ҳамда мактабнинг фойдаланишга яроқсиз эски биносини кўздан кечирди. Вазирнинг ташрифи давомида туман ҳокими Бекзод Суюнов ҳамроҳлик қилиб, туманда таълимни ривожлантириш учун республика миқёсида ҳал этиладиган...

  • Таълим
  • 1812
  • 22.02.2023
Батафсил
13 кунлик чақалоқда мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди
21
02

13 кунлик чақалоқда мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази режали хирургия бўлимида 13 кунлик чақалоқда мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли бажарилди. Қусиш, овқат ҳазм қилиш тизимининг ишламаслиги шикояти билан Чироқчидан бўлимга келтирилган қизалоққа туғма юқори ичак тутилиши ташхиси қўйилди. Аниқланишича, ошқозон ости бези ўралиб, ҳалқалангани сабабли ингичка ичак қисилиб, сут ошқозондан ингичка ичакка ўтмай қолган. Ошқозон икки баробар катталашган. Муракккаб жарроҳлик амалиёти сабабли ингичка ичак ошқозонга уланди. Мутахассислар фикрича, қаламдан ҳам ингичка бўлган ичакни улаш жарроҳдан катта маҳ...

  • Тиббиёт
  • 1690
  • 21.02.2023
Батафсил
Президент соврини учун “Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап” танлови ўтказилади
20
02

Президент соврини учун “Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап” танлови ўтказилади

Ҳукумат қарори билан Президент соврини учун “Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап” (Пресидент Теч Авард) танловини ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Низомга кўра, танлов 2023 йил майдан ҳар йили қуйидаги 5 та асосий ҳамда 1 та махсус йўналиш бўйича ўтказилади: - сунъий интеллект технологиялари;- ижтимоий йўналишда рақамли технологиялар;- ахборот ва киберхавфсизлик технологиялари;- тадбиркорлик ва молиявий технологиялар;- компьютер ва мобил ўйин дастурлари.  Танловнинг асосий йўналишларида 30 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқаролари бир жамоа таркибида (3&...

  • Ижтимоий
  • 1651
  • 20.02.2023
Батафсил
Вилоят ҳокими
17
02

Вилоят ҳокими "UNICEF"нинг юртимиздаги ваколатхонаси директорини қабул қилди

Жорий йилнинг 16-17 февраль кунлари "UNICEF" ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Мунир Маммадзаде бошчилигидаги делегация вилоятимизга ташриф буюрди. Ташриф вилоят ҳокими Муротжон Азимов билан расмий учрашувдан бошланди. Учрашувда қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:- мактабгача таълим қамровини ошириш, мазкур таълим муассасаларини жиҳозлаш ҳисобидан қўшимча ўринлар яратиш;- мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш;- болалар тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш, Қарши шаҳридаги Она ва бола тиббиёт кластерига замонавий тиббиёт жиҳозларини олиб келиб,...

  • Ижтимоий
  • 1086
  • 17.02.2023
Батафсил
Эълон, Қуёш панеллари ва сув иситиш тизимларини ўрнатиб, имтиёзга эга бўлмоқчимисиз?
15
02

Эълон, Қуёш панеллари ва сув иситиш тизимларини ўрнатиб, имтиёзга эга бўлмоқчимисиз?

Унда Ўзбекистон Савдо саноат палатаси томонидан тавсия этилаётган муқобил энергия билан таъминлашга ёрдам берадиган ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ва ўрнатувчи тадбиркорлари билан боғланинг! Муқобил энергия манбалари, уларни харид қилганда компенсация ва имтиёзлар тўғрисида ишончли маълумотларни расмий energymarket.uz сайтидан олиш мумкин.

  • Ижтимоий
  • 1869
  • 15.02.2023
Батафсил
Президент қарори билан Китоб туманида ҳам “Янги Ўзбекистон” массиви бунёд этилади
14
02

Президент қарори билан Китоб туманида ҳам “Янги Ўзбекистон” массиви бунёд этилади

Барчамизга маълумки, давлат раҳбари томонидан жорий йилнинг 3 февраль санасида вилоятни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир муҳим қарор имзоланиб, бу бўйича алоҳида чора-тадбирлар белгиланди. Мазкур қарорга асосан, Китоб туманида ҳам аҳолининг уй-жойга бўлган талабини қондириш мақсадида “Янги Ўзбекистон” массивини қуриш белгиланган бўлиб, ушбу массив тумандан ўтувчи М-39 йўли ёқасида, "Истиқбол" МФЙдаги 10 гектар майдонга ташкил этилиши кутилмоқда. Айни вақтда бу бўйича лойиҳалаш ва тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш жараё...

  • Ижтимоий
  • 1843
  • 14.02.2023
Батафсил
Қашқадарёда кадастр ходимлари қишлоқ хўжалиги ерларининг электрон харитасини яратишди
14
02

Қашқадарёда кадастр ходимлари қишлоқ хўжалиги ерларининг электрон харитасини яратишди

Қишлоқ хўжалиги ерларини тўлиқ кадастр хатловидан ўтказиш ишлари илк бор вилоятимизда бошланган эди. Шу боис, Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси ва унинг филиаллари томонидан Қишлоқ хўжалиги ерларини ҳисобга олиш, уларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ушбу ер майдонларининг электрон хариталарини яратиш ишлари давом этмоқда. 2023 йил 9 февраль ҳолатида кадастр идорлари томонидан икки миллион гектардан зиёд қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари ҳисобга олиниб, 1 миллион 800 минг гектардан зиёди давлат рўйхатидан ўтказилган ва уларнинг электрон хариталари яратилди. Ҳозирги кунд...

  • Ижтимоий
  • 1768
  • 14.02.2023
Батафсил