Мактабгача ва мактаб таълими вазири чекка туманлардаги мактаб филиалларининг шароити билан танишишни бошлади. Хусусан, вазир Ҳилола Умарова бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги таълим масканларида бўлди.

Дастлаб вазир туманнинг «Яккадарахт» маҳалласида жойлашган 12-сонли мактабнинг филиалида бўлиб, ўқувчи ёшлар билан мулоқот қилди ҳамда мактабнинг фойдаланишга яроқсиз эски биносини кўздан кечирди. Вазирнинг ташрифи давомида туман ҳокими Бекзод Суюнов ҳамроҳлик қилиб, туманда таълимни ривожлантириш учун республика миқёсида ҳал этиладиган муаммоларда амалий ёрдам беришни сўради.

Шунингдек, вазир мактабга битта хонани информатика хонаси сифатида жиҳозлаб, компьютерлар билан таъминлаш ҳақида топшириқ берди. Аҳоли сони кўпайиши инобатга олиниб, шу каби мактаб филиаллари алоҳида янги мактаб сифатида фаолият олиб боришига келишиб олинди.

22-02-2023 |

Янгиликлар









Фото галерея