Қашқадарё вилояти молия бош бошқармаси томонидан тизимда фаолият юритаётган ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда ёшлар томонидан кўплаб ташаббуслар илгари сурилди. Хусусан, тизимда ҳафтада бир кун спорт куни этиб белгилаш, молия соҳасида тажрибага эга мутахассисларни жалб этиб, ўқув-семинарлари ва тренинглар, ёшлар ўртасида “Билимдон молиячи” конкурсини ташкил этиш ва мамлакатимиз бўйлаб саёҳатлар ўтказилиши таклифлари берилди.

Шунингдек, ёш ходимлар шу куни “Ёш молиячига 10 ниҳол” шиори остида манзарали дарахтлар экишди.

 

02-03-2020 |
Foto galereya