Вилоят ҳокимлиги томонидан ўтказилаётган мазкур танловда иштирок этиш истагида бўлганлар қуйидаги талаблар асосида сараланади:

•  1 та иштирокчи 1 та лойиҳа билан иштирок этиши;
•  Лойиҳалар асосида макет ва/ёки прототип, дастурий маҳсулот, хизматлар ва ижтимоий маҳсулотлар яратишнинг энг кўп муддати 1 йилдан ошмаслиги лозим.

Танловга аризалар томонлар ўртасида келишилган ҳолда, мос равишда тақдим қилиниши шарт ва қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхалари ПДФ шаклда inno.kashkadarya@gmail.com  почтасига юборилиши лозим:

•  Лойиҳа муаллифи томонидан имзоланган ариза;
•  Лойиҳа паспорти;
•  Харажатлар сметаси;
• Лойиҳа тақдимоти планшет (1 слайд) шаклида лойиҳа мазмуни тўлиқ ёритилганлиги.

Тақдим этилган лойиҳалар танлов талабларига қатъий риоя қилинганлиги, лойиҳа материалларининг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги, кўчирмачиликка (плагиат) йўл қўйилмаганлиги, талаблар асосида шакллантирилганлиги, шунингдек, лойиҳа якунида қўлга киритиладиган муҳим натижаларнинг тадқиқот дизайнига мувофиқ тўлиқ асосланганлиги бўйича дастлабки техник экспертизадан ўтказилади.

Шунингдек, дастлабки техник экспертизадан ўтмаган лойиҳалар танловнинг кейинги босқичига тавсия этилмайди! Қуйидаги ҳолларда тақдим этилган лойиҳалар танловда иштирок этиш учун тавсия этилмаслиги мумкин:

•  Лойиҳа мазмунан инновацион ҳусусиятга эга эмаслиги;
•  Лойиҳанинг мақсад ва вазифалари ёритиб берилмаганлиги;
• Лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратилган маблағни биноларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш-қурилиш ишларига, шунингдек, автотранспорт воситаларини харид қилишга сарфланса.

Аризалар 2023 йил 16 январдан 2023 йил 10 февралгача қабул қилинади.

Лойиҳаларни электрон рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ техник масалалар бўйича қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилинг:

+99897-310-12-23;
+99897-279-99-02.

13-01-2023 |

Янгиликлар









Фото галерея