Кеча вилоят ҳокими Муротжон Азимов Шаҳрисабз туманида бўлиб, Президентимиз фармонларига кўра афв этилиб, ҳозирда Шаҳрисабз, Китоб, Чироқчи, Яккабоғ ва Кўкдала туманларида истиқомат қилаётган жазодан шартли ва тўлиқ озод этилган 10 дан ортиқ фуқаролар билан мулоқот қилиб, муаммоларини тинглади.

Мулоқотда афв этилган шахсларни бугунги турмуш тарзи, оилавий аҳволи, эркин ҳаётга мослашиши, маиший ва кундалик муаммолари ўрганилиб, ечимини топиш чоралари кўрилди. Жазодан озод этилган шахслар истиқомат қилаётган маҳаллалар фаоллари ва масъул идоралар вакилларига уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, иш ўрни билан таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, Наврўз ҳудудидаги Мираки насос станцияси босимли қувурдан кейинги 3,5 км қисмини реконструкция қилиш бўйича муҳокамалар олиб борди. "Полмон" МФЙда жойлашган 39-оилавий поликилиниканинг янги биносида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан ҳам танишди.

27-01-2023 |

Янгиликлар









Фото галерея