Вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси раҳбари Муротжон Азимов мавсум олдидан "Насаф" жамоаси ва мухлислари билан учрашди. Учрашув давомида эришилган ютуқлар ҳа янги мавсумда жамоа олдига қўйилган мақсадлар ҳақида маълумот берилди.

"Насаф"нинг ўтган йилги ютуқлари ҳақида тўхталар эканмиз жамоанинг Ўзбекистон Кубогидаги зафарли одими, Суперлига баҳсларида ўн биринчи марта бронза медали соҳиби бўлганлиги барчамизга хурсандчилик бахш этди. Бундан ташқари Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидаги муваффақияти ҳам таҳсинга лойиқ.

Учрашув давомида жамоага келиб қўшилган янги фуболчилар ҳам таништирилди.

Маълумот учун, жамоа таркибига Жавоҳир Сиддиқов, Муҳаммаджон Раҳимов, Шуҳрат Муҳаммадиев ва Азиз Амоновлар янгидан келиб қўшилган футболчилар бўлиб, "Насаф" жорий мавсумдаги илк ўйинини, яъни Суперлиганинг 1-турида Андижоннинг "Андижон" жамоасини қабул қилади ва беллашув 4 март куни 16:30 да "Марказий" ўйингоҳда бошланади.

01-03-2023 |

Янгиликлар









Фото галерея