Вилоятимизда ўтган йил давомида давлат раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар туфайли “Маҳаллабай ишлаш” тизими орқали 8 минг нафардан ортиқ ишсизларга 17 млрд. сўмдан ортиқ субсидиялар ва 32 мингга яқин аҳолига 765 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилган.

Шунингдек, жорий йилнинг охирги 20 кун ичида ҳам 500 дан ортиқ фуқароларга турли ускуналар берилган бўлса, жорий йилнинг 28 январь куни ҳам 217 нафар “Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари”да турувчи хотин-қизларга қарийб 1 миллиард сўмлик тикув машинкалари берилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов иштирок этиб, юртбошимиз томонларидан аёлларга, хусусан, уларнинг бандлигини таъминлаш ва яхши яшашлари учун берилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритиб, булардан шукроналик билан оқилона фойдаланиш кераклиги тўғрисида айтиб ўтди.

30-01-2023 |

Янгиликлар









Фото галерея