Йиғилиш “Аёллар дафтари” тизими доирасида 2022 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2023 йилда амалга ошириладиган вазифалар бўйича бошланди.

Таъкидланишича, 2022 йилда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун барча манбалар ҳисобидан 87 млрд. сўмга яқин маблағ сарфланди.

Жумладан, 25 525 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. 3 570 нафарига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун 42 млрд. 455 млн. сўмлик кредит, боқувчисини йўқотган 14 301 нафар хотин-қизларга 24 млрд. 456 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам, 677 нафар ишсиз ҳамда уй-жойга муҳтож 37 нафар хотин-қизларга жами 399 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам, 769 нафарига турар-жой учун 966 млн. сўм миқдорида ижара тўлови учун компенсация тўлаб берилди ва 178 нафари арзон уй-жойлар, ижтимоий уйларга жойлаштирилди.

Қишлоқ жойлардаги 744 нафар аёлларга деҳқончилик фаолияти билан шуғулланиш учун жами 296,7 гектар ер майдони ажратилишига кўмаклашилди ва улардан 50 нафарига 135 млн. сўм миқдорида субсидиялар берилди. Шунингдек, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ҳисобидан 769 нафар хотин-қизларга яна 2,4 млрд. сўм субсидия ажратилди.

- Бу етарли эмас, - деди вилоят ҳокими. – Иш бор экан, камчилик ҳам бўлади. Бир нафар хотин-қиз норози бўлса ҳам бу биз масъулларни камчилигимиз ҳисобланади. Шунинг учун 2023 йилда ҳам улар билан ишлашни юқори даражага етказишимиз керак.

Шундан сўнг Муротжон Азимов вилоятнинг 2023 йилдаги экспорт режаси ва унинг туман/шаҳарлар бўйича тақсимотига ҳам тўхталиб ўтди.

Йил давомида воҳамизда ишлаб чиқарилаётган, етиштирилган мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларини сифатли ва режа асосида экспорт қилиш кераклигини таъкидлади. Бундан ташқари экспорт ҳажмини ошириш учун мавжуд имкониятлар ва фойдаланилмасдан турган заҳираларни ҳам бирма-бир санаб ўтди.

Жорий йилда экспорт географиясини ошириш ва янгидан янги халқаро бозорларга чиқиш учун вилоятимиздаги 50 та корхонага халқаро сертификатлар (ISO, Global G.A.P, Оeko-TEX) олиб бериш ҳам режалаштирилган.

Шунингдек, вилоят ҳокими ижтимоий масалаларга ҳам тўхталиб, тиббий хизмат кўрсатиш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратишни, Президентимиз топшириқлари билан муассасаларда яратилган шароитлардан фойдаланган ҳолда текшириш ва даволаш, шунингдек, кўчма тиббий хизматлар орқали ҳам аҳоли хонадонларига кириб бориш муҳим эканлигини таъкидлади.

Йиғилиш якунида вилоят ҳокими туман/шаҳар ҳокимлари ва барча масъулларга совуқ кунларда штабларга тушаётган мурожаатларни тезкорлик билан ечишга, коммунал соҳа вакилларига амалий ёрдам беришга чақирди. Совуқ кунларда йўлларда меҳнат қилаётган ИИБ ва ободонлаштириш ходимларига ҳам эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади.

12-01-2023 |

Янгиликлар









Фото галерея