Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Хитой Халқ Республикасининг "China CAMC Engineering Co.,LTD" компанияси делегацияси билан видеоконференсалоқа форматида учрашув ўтказди. Учрашувда Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги элчиси Фарҳод Арзиев ҳам қатнашиб, унда вилоят ҳокимлиги ва Хитой компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича икки томонлама битим имзоланди.

Битимга кўра, томонлар:

- Китоб, Қамаши ва Шаҳрисабз туманларида замонавий осма дор йўлларини барпо этиш ва уларни биргаликда бошқариш;
- вилоятда муқобил (қуёш, шамол ва бошқалар) ва энергия тежовчи технологияларни ишлаб чиқариш;
- вилоят ҳудудида замонавий агрологистика марказларини қуриш ва томонлар учун манфаатли бўлган бошқа инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш;
- келишувларни тез фурсатда амалга ошириш ва доимий алоқа алмашиш мақсадида икки томонлама ишчи гуруҳи тузиш масалалари белгиланган.

Шунингдек, Хитой компанияси бош директори Ли Хайсин Ўзбекистон бозори компаниянинг инвестициявий фаолиятида муҳим ўрин тутишини, 2022 йил 17 сентябрда Самарқандда ўтказилган ШҲТ давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси тадбирлари доирасида давлат раҳбарларининг ўзаро учрашувларидан келиб чиқиб, компаниянинг Ўзбекистондаги фаолияти янада фаоллашганини айтди.

17-01-2023 |

Янгиликлар









Фото галерея