Бўш лотлар

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналар тўғрисида норматив ҳужжатлар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларининг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5088-сонли қарори.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 майдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳамда Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрсидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 294-сонли қарори.

Юртбошимизнинг ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида берган топшириқларига асосан вилоятда жорий йилда 15 та Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил қилинган. Мазкур саноат зоналарининг жами ер майдони 24,5 гектар бўлиб 305 та лотларга ажратилган.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан Ёшлар саноат зоналарига жойлаштириш учун қиймати 207,2 млрд. сўм бўлган 219 та лойиҳалар аниқланган. Бунинг натижасида 1942 та янги иш ўринлари яратилади.

Ҳозира бўш тўрган 106 та лотлар аукцион савдоларига чиқарилган.

Қамаши туманида – 2 та;

Қарши туманида – 32 та;

Муборак туманида – 7 та;

Касби туманида – 7 та;

Шаҳрисабз туманида – 2 та;

Нишон туманида – 22 та;

Ғузор туманида – 24 та;

Деҳқонобод туманида – 10 та.

Ёш тадбиркорлар мазкур ер майдонларидан белгиланган тартибда олиб фойдаланишлари мумкин.

Yangilandi: 2023-07-10