Қарши шаҳридаги кардиология марказида йил бошидан буён 2500 нафар беморларга юқори технологик кардиожарроҳлик диагностикаси ва даволаш амалиётлари ўтказилган бўлса шундан  310 нафар беморлар республикамизнинг турли вилоятларидан ҳисобланади.
 
Россия, Германия, Грузия ва Швейцариядан келган малакали мутахассислар ҳамкорлигида кардиожарроҳлик ва эндоваскуляр амалиётлари ўтказилди. Шунингдек, жорий йил 15 та беморда тўлиқ аутоартериал минимал инвазив MICS CABG биринчи бор Ўзбекистонда 6-8 см кесиш орқали қовурғалараро бўшлиқдан амалиётлари бажарилган.
 
Шу билан бирга, юртимизда биринчи бўлиб "Florida sleeve" муракаб кардиожарроҳлик амалиёти Россиялик мутахассислар билан ҳамкорликда амалга оширилган.
 
Яна шуни айтиш лозимки, 2021 йил апрель-май ойларида жами 29 нафар кам таъминланган ва ногиронлиги бор беморларда “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан юқори технологик (АКШ, тож томирлар стентлаш амалиёти, клапан протезлаш) амалиётлар ўтказилган.
 
 
Шу боисдан, вилоят ҳокими мазкур марказда фаолият юритаётган, чет элда таълим олиб малакасини оширган бир қатор ёш ва тажрибали кардиожарроҳлар билан учрашди.
 
 
Учрашувда Зойир Мирзаев, шифокорларнинг муаммо ва таклифларини тинглаган ҳолда мазкур марказни республикамиздаги салоҳиятини янада оширишга хизмат қиладиган жиҳатларни ўрганди.
 
 
Шунингдек, вилоят ҳокими томонидан кардиология марказида бошқа вилоятлардан ва воҳамизнинг олис ҳудудларидан келиб ишлаётган шифокорларнинг яшаш турмуш даражасини ошириш мақсадида уларнинг ижара тўловларини қоплаб бериш таклифи илгари сурилди.
06-10-2021 | Медицина | 205
Фото галерея