Географик объектларга ном бериш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Яккабоғ, Нишон, Деҳқонобод, Косон тумани комиссиялари томонидан кўча, қишлоқ, маҳаллаларни номлаш тўғрисидаги таклифлари ўрганилди. Жой номларини қонун талаблари асосида номланиши, халқимизнинг миллий анъана, қадриятларига мос бўлиши юзасида аҳолининг фикр ва таклифларини инобатга олган ҳолда ёндошишга асосий эътибор қаратилди.

- Ҳар бир ном ўз тарихига эга, унинг мағзида худудда истиқомат қилувчи аҳолининг ҳаёти, турмуши, орзу-умидлари ўз ифодасини топади. Шунинг учун бу масалага аввало аҳоли билан кенгашган ҳолда, етти ўлчаб, бир кесиб эътибор қаратиш керак, - дейди комиссия аъзоси, Республика ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раиси Ўроз Ҳайдаров.

Фикр, мулоҳаза ва таҳлиллар асосида комиссия қарори қабул қилинди.

 

04-06-2020 |
Фото галерея