Қодиров Алишер Абдулахатович Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. А.Қодиров тайинлангунга қадар вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

У 1975 йил Қарши шаҳрида туғилган. Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти ва Тошкент давлат юридик институтларини тамомлаган.

Бугун вилоят ҳокимлиги мажлислар залида ушбу тайинловга бағишлаб ўтказилган йиғилишда Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев ва вилоят ҳокими Зойир Мирзаев солиқ соҳаси олдида турган масалаларга тўхталиб, янги тайинланган тўртинчи сектор раҳбарига иш фаолиятида омадлар тилашди.

18-06-2021 | Ижтимоий | 62
Фото галерея