Зойир Мирзаев вилоятнинг олис туманларида жойлашган, қишлоқларда яшовчи аҳолининг мурожаатларини ўрганиш ва уларнинг муаммоларига ечим топиш мақсадида "ЗООМ" платформаси орқали навбатдаги онлайн қабулларини ўтказди.
 
Қабул давомида Деҳқонобод. Қамаши, Миришкор, Китоб ва Ғузор туманларидан ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган ва ёрдамга мухтож бўлган 31 нафар фуқароларнинг уй-жой таъмири, даволаниш, таълим олиш ва ердан фойдаланиш ҳамда бошқа кўплаб ижтимоий масалаларга оид мурожаатлари ўрганилиб, ўз ечимини топадиган бўлди. Шунингдек, айримлари юзасидан ишчи гуруҳ таркиби шакллантирилиб, ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди.
 
- Ўзбекчиликда қариндош-уруғ, ака-ука мана шундай оғир дамларда ярайди, - дейди Зойир Мирзаев. - Ҳамма нарсани давлат қилиб берсин деб кутиш нотўғри, майли биз ҳам ёрдам берамиз лекин давлатни пули ўз эгасига бориши керак.
 
 
Худди шундай мурожаатлардан бири Қамаши тумани, Бобиртепа МФЙда яшовчи, турмуш ўртоғининг вафот этганлиги сабабли икки нафар фарзанди билан ёлғиз қолган А.Соатованинг яшаш уйини таъмирланишига 8 млн.сўм моддий ёрдам ажратилди.
19-10-2021 | Ижтимоий | 109
Фото галерея