Вилоятимизда маҳаллабай ишлаш тизимини шакллантириш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва аҳоли муаммоларини маҳаллаларнинг ўзида ҳал этишга қаратилган вазифалар ижроси юзасидан ўқув-семинарлар бошланди.

Қашқадарёда 1-сектор ҳудудларидаги маҳалла раислари йиғилган семинарни вилоят ҳокими Муротжон Азимов очиб бериб, бугунги кунда Президентимиз таъбирлари билан айтганда инсон қадр-қимматини улуғлашда маҳалла институтини ривожлантириш масаласи нечоғлик аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, семинар давомида ватан ичра кичик ватан ҳисобланган маҳаллаларда раислар (оқсоқол)нинг фуқаролар билан ишлашни тўғри йўлга қўйиши, айниқса ёшлар ва хотин-қизлар ҳамда оилавий масалаларни олдини олиш, иш юритиш тартиблари бўйича ҳам мутахассислар томонидан тушунтиришлар берилди.

Бу каби семинарлар барча секторлар раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтади.

05-07-2022 | Ижтимоий | 150
Фото галерея