Вилоят ҳокими бошчилигидаги раҳбарлар туман марказидан анча узоқда жойлашган Дуоб қишлоғида бўлиб, жорий йил ҳудудда амалга ошириладиган ишлари ҳисоботини беришди. 

- Вазирлар Маҳкамаси туманни ривожлантириш бўйича алоҳида қарор қабул қилиб, 1589 гектарда қиймати 31 млрд. 401 млн. сўмлик писта ва коврак плантасияси "Тадбиркорларни ривожлантириш офиси ташкил этилади, - деди Зойир Мирзаев. - Шунингдек, 40 млрд. 725 млн. сўм оилавий тадбиркорлик учун ажратилади.

Aҳолига хизмат кўрсатиш соҳасида 45.8 млрд. сўмлик 33 та лойиҳа амалга оширилади. Юқоридаги маблағлар ортидан туманнинг яна 5000га яқин аҳолиси бандлиги таъминланади. Тумандаги 46 та маҳаллада "маҳаллабай" ишлаш тизими жиддий назоратга олинади.

Мулоқот давомида аҳоли томонидан айтилган муаммоларни вилоят ҳокими шахсан ўзи бориб вазиятни ўрганди. Қишлоқни экотуризмини сақлаган ҳолда, таъмирлаш ишларини олиб бориш тавсия этилди.

Кечга бориб қишлоқ аҳли билан дастурхон бошида келажак режалар ҳақида суҳбат яна давом этди. Нуроний отахонлар дуога қўл очиб, Яратгандан юртимиз тинчлиги ва халқимиз саломатлигини асрашни сўрашди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

19-04-2021 | Ижтимоий | 101
Фото галерея