Дастлаб Зойир Мирзаев тумандаги "Юқори Бешкент" қишлоғи ҳудудида қурилаётган "Beshkent-Agro Klaster" МЧЖ га қарашли "Ип йигирув фабрикаси" бино ва иншоотлари лойиҳасининг қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишди.

Зойир Мирзаев қурилиш ишлари билан танишар экан, мазкур "Кластер усулда пахта ва ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш мажмуаси"ни сифатли ва тез фурсатларда фойдаланишга топширган ҳолда аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан мутасадди ташкилотларга ўз кўрсатма ва топшириқларини бериб ўтди.

Шунингдек, вилоят ҳокими туман ҳудудида жойлашган "Файзобод" ҚФЙдаги тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича "LT Textile International" МЧЖ ХК лойиҳасининг қурилиш жараёнларини ҳам кўздан кечириб, мазкур объектнинг қурилишида иштирок этаётган чет эллик ҳамкорлар билан ўзаро мулоқот олиб борди.

22-06-2021 | Ижтимоий | 35
Фото галерея