Қарши шаҳридаги IT-парк марказида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев, Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Ахмедов ва мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар иштирокида “Давра суҳбати” видеоконференцалоқа шаклида ўтказилди.
 
 
Тадбиркорлар билан учрашувни очиб берган вилоят ҳокими, Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 20 август куни бўлиб ўтган тадбиркорлар билан очиқ мулоқотининг давоми эканлигини ва "Янги Ўзбекистон сиёсатида тадбиркорни рози қилиш ва қўллаб-қувватлаш хар бир раҳбарнинг асосий вазифаси” эканлигини таъкилади.
 
 
Мазкур мулоқотлар давомида барча туман (шаҳар)лардан 300 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишган бўлса уларнинг мурожаатлари юзасидан ижобий хулосалар ҳамда ҳуқуқий тушунчалар берилди. 
13-09-2021 | Ижтимоий | 198
Фото галерея