Қарши шаҳридаги "Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси"да ўтказилган қабулда 16 нафар тадбиркор турли масалалар билан мурожаат қилди.

Унда 3 нафар тадбиркорнинг мурожаати жойида ҳал этилган бўлса, 7 нафар тадбиркорга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Тадбир давомида шунингдек, вилоятдаги тижорат банклари масъуллари ҳам иштирок этишди. Тадбиркорларни қийнаётган муаммолар ўрганилиб, улар фаолиятини янада ривожлантириш учун банк тизими томонидан амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар хусусида ҳам фикр алмашилди.

Аукцион орқали ер ва бино харид қилиш ҳамда шу каби ечими бор мурожаатларни ижобий ҳал этиш учун ишчи гуруҳи тузилиб, тегишли чоралар белгилаб олинди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати.

28-04-2021 | Ижтимоий | 118
Фото галерея