Бу йил ҳам вилоятимиз фермерлари томонидан улкан ғалла хирмонини етиштириш мақсад қилинган бўлиб, масъуллар ва миришкорларнинг ўзаро ҳамкорлигида вақтида олиб борилган сайи-ҳаракатлар туфайли қувонарли натижаларга эришилмоқда.

Хусусан, вилоятда биринчилардан бўлиб, Қарши ва Косон туманлари давлатга дон топшириш шартномаларини ортиғи билан бажаришган бўлса бугун эса уларнинг сафи янада кенгаймоқда.

Жумладан, ўзларининг машаққатли меҳнатлари эвазига Яккабоғ, Қамаши ва Китоб туманлари ҳам бу маррани забт этишди.

Бу борада, яккабоғлик фермерлар 21105 тонна (116,05 %), қамашиликлар 26980 тонна (107,19%) ва китоблик ғаллакорлар эса 3922 тонна (100,68%) давлатга дон топшириб, халқимиз фаровонлиги йўлида ўз ҳиссаларини қўшишди.

Шунингдек, қолган ҳудудларда ҳам ғалла ўрим-терим ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

30-06-2022 | Ижтимоий | 115
Фото галерея