Қарши шаҳридаги "Алишер Навоий" номли маданият ва истироҳат боғининг шахмат павильонида уюшмаган ёшлар ўртасида шахмат бўйича ДХХ Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.

Мусобақада иккита йўналиш бўйича ғолиблар аниқлаб олинди. Унга кўра 1-ўринларни Рустам Раҳмонов ва Достон Тошев, 2-ўринларни Самандар Ғуломов ва Ғанишер Акбаров, 3-ўринларни Лочинбек Исмоилов ва Нуруллоҳ Муҳаммадқуловлар қўлга киритишди.

Мусобақа ғолиблари диплом, кубок ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, мусобақанинг қолган иштирокчиларига ҳам эсдалик совғалари улашилди.

07-06-2021 |
Фото галерея