Шаҳрисабз шаҳрида ташкил этилган тадбирга меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, махсус мактаб-интернатлар ўқувчилари, кам таъминланган оилалар, юртимиз тинчлиги ва барқарорлигини асраш йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари таклиф этилди.

Президентимизнинг ўқув қуроллари, китоблар, турфа ширинликлардан иборат совғалари 956 нафар болажонларга сектор раҳбарлари ва Республикадан бириктирилган вакиллар иштирокида тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, Президентимизнинг болажонларга аталган махсус Янги йил совғалари Китоб туманидаги “Болалар уйи” тарбияланувчиларига ҳам етказилди.

 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Фото: М.Комилов.

30-12-2019 |
Фото галерея