Қарши шаҳридаги Одина масжиди 1386 йилда Соҳибқирон Амир Темур томонидан бунёд этилган. 1868 йили Чор Россияси босқини даврида масжиднинг айвон қисми тўпга тутилиб, вайрон қилинган. Мустабид тузум даврида дастлаб омборхонага, 1938 йилдан қамоқхонага айлантирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги фармойишига мувофиқ, қатағон қурбонларининг хотирасини абадийлаштириш ва меросини ўрганиш мақсадида Қарши шаҳрида қатағон қурбонлари музейи ташкил этилди.

- Мустабид тузум даврида халқимизнинг қадр-қиммати, инсоний шаъни ва ғурури оёқости қилинган. Шундай табаррук жойнинг қамоқхонага айлантирилгани ҳам бунга мисол. Биз бугун мамлакатимизда инсон қадрини улуғлашга алоҳида эътибор қаратаяпмиз. Ўтганлар ҳурматини ҳам жойига қўйишимиз керак. Бу ерда Қатағон қурбонлари хотираси музейи ташкил этилгани - тарихий адолатнинг тикланиши, - деди Президент.

12-10-2021 | Ижтимоий | 48
Фото галерея