Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қашқадарё вилоят Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. O‘zLiDeP Қашқадарё вилояти кенгаши раиси вазифасига ишлаб келаётган Ёзиев Лутфулло Ҳабибуллаевич ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилди.
O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси вазифасига вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи Турсунов Шуҳрат Хамидович номзоди тавсия этилди ҳамда Кенгаш аъзолари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.
Йиғилишда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Бахтиёр Султонназирович Яқубов иштирок этди.
07-05-2019 |
Янгиликлар
16-03-2023
Xotin-qizlar bandligi taʼminlanmoqda06-03-2023
Rasmiy bayonot06-03-2023
Rasmiy xabarФото галерея