Сессия кун тартибида Президентнинг “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони, бюджет маблағларини Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорисиз ишлатганлик ҳолатлари ва қабулларда фуқароларга “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш каби бир қатор масалалар муҳокама этилди.
 
 
- Ўз боласини сотаётган аёллар ҳақида хеч қандай муҳокама бўлиши мумкин эмас, уни орқасида бошқа инсонлар қўли турибди, - дейди Зойир Мирзаев. - Ўзбекчилигимизга хос бўлмаган бу иллатни аниқлаш эмас, олдини олиш чораларини кўриш керак. Бунинг учун ҳар бир фуқаро, маҳалла фаоллари ва ҳудудлардан сайланган депутатлар фаол ва сергак бўлиши керак.
 
 
Шунингдек, “Саховат ва кўмак” жамғармасидан фуқароларга ажратилаётган маблағлардан улар мақсадли фойдаланмаётгани ва бунинг натижасида такрорий мурожаатлар кўпайгани алоҳида таъкидланди.
20-10-2021 | Ижтимоий | 104
Фото галерея