Чироқчи туман ҳокимлиги мажлислар залида  Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида ҳукумат ва вилоят раҳбарлари, вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, депутатлар ҳамда бир гуруҳ фаоллар қатнашди. Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

Шу кунгача вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келган Хуррам  Джўраев Чироқчи тумани ҳокими этиб тайинланди.

Йиғилишда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи З.Мирзаев сўзга чиқиб, туман аҳолисини қийнаётган айрим муаммоларга ҳам тўхталиб ўтди. Уларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича масъулларга тавсиялар берилди.

Аҳрор Содиқов, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари.

28-10-2019 |
Фото галерея