Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Эшонқулов “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари бўйича ҳисобот берди.

Қашқадарё вилоятида 4 та маҳалла ва 26 та қишлоқлар дастурга киритилган. 26 та қишлоқлар учун 209,8 млрд.сўм, шаҳарларнинг 4 та маҳаллларига 34,5 млрд.сўм маблағ ажратилган.

Дастур доирасида 27,7 минг хонадон ёки 146,2 мингдан ортиқ аҳолининг яшаш ва турмуш шароитлари яхшиланади.

Ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича "Манзилли дастур”га кўра жорий йилда қуриладиган сув тармоқлари 1127,3 кмни ташкил этади. Вилоят бўйича сув билан таъминланганлик 49,9% фоизга етади.

Жорий йилда ички хўжалик йуллари ва кўприкларини қуриш бўйича ҳисобот:  вилоятда жами 18 548 км узунликдаги хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳарлар, туман марказлари, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктлари кўчалари мавжуд бўлиб, шундан шаҳар кўчалари 1 107 км, туман марказий кўчалари 1 813 км, хўжаликлараро қилоқ автомобил йўллари, Қишлоқ аҳоли пункт кўчалари 13 921 км, Шаҳар типидаги посёлка кўчалари 1707 кмни ташкил этади.

Кашкадарё вилояти ички хўжалик йуллари ва кўприкларини қуриш ҳамда таъмирлаш ишларига 267 016,2 минг сўм маблағ ажратилди. “Обод қишлоқ” дастури доирасида 120 218,8 млн сўм миқдорида 468,7 км йўллар таъмирланади. 178,2 км асфальтобетон қоришмаси билан таъмирланса, 290,5 км йўл қум шағал аралашмаси билан таъмирлаш ишлари кўзда тутилган. “Обод маҳалла” дастури доирасида эса 213 34,0 млн сўм эвазига 46,7 км йўллар яхшиланади.

“Обод кишлок” ва “Обод махалла” дастурларида белгиланган таъмирлаш ишлари учун 110 399 тонна Асфальтобетон қоришмаси, 6734 тонна Битум махсулоти, 266794 м3 қум-шағал аралашмаси сарфланади.

Ички хўжалик йўлларида жойлашган вилоятдаги 39 дона кўприк таъмирланади. Бунинг учун 90,5 млрд сўм маблағ ажратилган.

2021 йилда вилоятда электр таъминотини яхшилаш учун 1194,6 км электр узатиш тармоқлари, 400 та трансфарматорлар реформация қилинади ва янгидан ўрнатилади.

Сессия сўнггида кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарор лойиҳалари қабул қилинди.

01-04-2021 | Ижтимоий | 85
Фото галерея